19:40 | 10.11.22

                       

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни жадаллаштирилади

Давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш янада кенгайтирилади

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни жадаллаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевга таяниб ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш янада кенгайтирилади.

Шунингдек, амалга ошириладиган ислоҳотларимизнинг кейинги устувор йўналишлари қуйида келтирилган:

  • қонун устуворлигини таъминлаш;
  • суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ килиш;
  • коррупцияга қарши самарали курашиш;
  • банк-молия тизимларини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш;
  • давлат улуши мавжуд бўлган йирик саноат ва инфратузилма корхоналарини хусусийлаштириш;
  • Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнини жадаллаштириб, унинг тўлақонли аъзосига айланиш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Ўзбекистонга ЖСТга аъзо бўлиш борасидаги тажрибасини таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида 5-йиғилиш бўлиб ўтгани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: