10:48 | 11.11.22

                       

Сурхондарёда ўқитувчи 19 ёшли қизни зўрлангани юзасидан маълумот берилди

Йигит қизни яланғоч ҳолатда видеога олиб, танишларига тарқатгани айтилмоқда

Сурхондарё вилояти прокуратураси Бойсун туманида ўқитувчи вояга етмаган қизни зўрлаб, беҳаё видеони тақартгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Аниқланишича, Бойсун тумани «Деҳиболо» маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Қ. туман ИИБга 10 октябрь куни ариза билан мурожаат қилиб, 19 ёшли қизи Ф.ни қўшниси Н.С. номусига тегиб, унинг яланғоч ҳолатини қўл телефонида видеога олиб, танишларига тарқатганини билдирган.

Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ф.нинг қизлик иффатини анатомик бутунлиги бузилмагани, унинг баданида оғирлик даражаси бўйича соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлмаган «енгил» тан жароҳати экани кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, 10 ноябрь куни Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми (Ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Аввалроқ Тошкентдаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига ўқитувчи зўравонлик қилгани аниқланганди. Кейинчалик, зўравонлик қилган ўқитувчи ишдан четлатилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда 6 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: