8:06 | 12.11.22

                       

Фарғонада футболчи ҳамкасбларининг картасидан пул ўғирлади

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Фарғонада профессионал футболчи ҳамкасбларининг картасидан 18,3 миллион сўм пул ўғирлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, клуби футболчилари Жиззах вилоятида яшовчи 29 ёшли Қ.Б. ва Сурхондарё вилоятида яшовчи 28 ёшли А.С. риза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк карталаридаги умумий 18 миллион 341 минг 250 сўм пулларини ечиб олинганлигини билдиришган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс футбол клуб жамоаси аъзоси Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи 18 ёшли М.М. эканлиги аниқланган.

Шунингдек, у футбол машғулотлари вақтида ҳамкасбларининг буюмлари сақланадиган хонадан уларга тегишли бўлган СИМ-карталарни кўчириб олиб, СМС-кодларни қўлга киритган ва банк карталари ҳисобида бўлган пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.

Ҳолат тузасидан футболчи М.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилингани маълум қилинган.

Аввалроқ Фарғонада пластик картадан пул ечиб олган аёлга жиноят иши қўзғатилгани, Бухорода ўзгаларнинг пластик картасидан пулларни ечиб келган талаба фош этилгани, Фарғонада ўзганинг пластик картасидаги 6,5 млн сўмни ечиб олган шахсга жиноят иши очилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: