15:59 | 11.11.22

                       

Ўзбекистонда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Бу бўйича махсус қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистонда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва тарғиб қилиш фаолияти учун жавобгарлик кучайтирилади. Адлия вазирлиги бу бўйича ишлаб чиқилган қонунни Норматив-ҳуқуқий ҳужжарлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирди.

Қайд этилишича, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ фаолият учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Қонун билан қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда уларда иштирок этиш билан боғлиқ ноқонуний фаолият учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кучайтирилиши маълум қилинган.

Шунингдек, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи маҳсулотни қонунга ҳилоф равишда тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, уни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш ҳамда тарқатиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Мавзуга доир:

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: