15:38 | 11.11.22

                       

Бош прокуратура овлаш тақиқланган тасқара отиб ўлдирилгани бўйича текширув амалга оширмоқда

Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди

Ўзбекистон тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган тасқара қуши отиб ўлдирилгани хабар берилганди.

Фото: Telegram / «Ekologuz»

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат бўйича текширув амалга оширилмоқда.

Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

Аввалроқ Сурхондарёда «Қизил китоб»га киритилган 4 бош Бухоро буғуси ҳайвонот боғига топширилгани айтилганди. Шунингдек, Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани, Сирдарёда «Қизил китоб»га киритилган лочинларни 280 млн сўмга сотмоқчи бўлганлар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: