17:51 | 11.11.22

                       

Ўзбекистонда кучли ёғингарчиликлар кузатилиб, тоғли ҳудудларда сув тошқинлари юзага келади

Бу бўйича Гидрометеорология хизмати маркази огоҳлантирди

Ўзбекистонда 13-16 ноябрь кунлари шамол тезлиги кучайиб, айрим жойларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Фото: Гидрометеорология хизмати маркази

Республика бўйича жорий йилнинг 13-15 ноябрь кунлари шунингдек шимол ҳудудида, баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.

14-16 ноябрь кунлари Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши, айрим жойларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади. Шу билан бирга, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: