18:02 | 13.11.22

                       

Фарғонада 14 ёшли боланинг ўлими туфайли яна бир ИИБ масъули ишдан олинди

Шунингдек, уч нафар ходимга ҳайфсан интизомий жазоси тайинланган

Фарғонада 14 ёшли ўсмирнинг ўлими ортидан тайинланган хизмат текшируви якунланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Аввалроқ Қўқон шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ётоқхонасида икки нафар вояга етмаган тарбияланувчилар ўзи билан бирга тарбияланаётган вояга етмаган Р.А.га тан жароҳати етказиши оқибатида вафот этганли бўйича икки нафар ходим ИИО хизматидан бўшатилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги тегишли хизматлари томонидан ўтказилган хизмат текшируви якунига кўра, ушбу марказ бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Шу билан бирга, хизмат фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун уч нафар ходимга ҳайфсан интизомий жазоси тайинланди. Тўрт нафар ходимнинг эса лавозимига лойиқ ёки нолойиқлигини аниқлаш мақсадида навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши белгиланди.

Аввалроқ Бош прокуратура Фарғона ИИБда 14 ёшли боланинг ўлими билан боғлиқ тергов иши назоратга олинганини, Болалар омбудсмани Фарғонадаги ИИБ биносида вафот этган 14 ёшли йигит воқеасини ўргангани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: