19:41 | 14.11.22

                       

Владимир Путин хорижликларга Россия армиясида хизмат қилишга рухсат берди

Россия президенти бу бўйича тегишли фармонни имзолади

Россия Президенти Владимир мамлакат қуролли кучларида чет эл фуқаролигига эга бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга рухсат берувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: ТАСС

Тегишли фармон душанба куни расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди. Ҳужжат Россия Федерацияси Президентининг 1999 йил 16 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган «Ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом»га ўзгартишлар киритади.

Ўзгаришларга кўра, ҳарбий хизмат «фуқаролиги бўлган аскарлар, денгизчилар, сержантлар, кичик офицерлар, шу жумладан чет давлат фуқаролари ёки яшаш учун рухсатнома, фуқаронинг чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эгалар томонидан чақирув асосида амалга оширилади».

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилган эди. Шундан сўнг Россия фонд бозори кескин қулаган. Сергей Шойгу сафарбарликка асосан кимлар чақирилишига ойдинлик киритганди. Сафарбарлик эълон қилиниши фонида мамлакатни оммавий тарк этишлар ортиб кетган ва бунинг оқибатида қатор шаҳарларга авиарейслар учун чипталар тугаб қолганди. Россия чегараларида давлатдан чиқиб кетаётган фуқароларнинг узун тирбандликлари юзага келганди. Қисқа вақтда мамлакатни 260 минг эркак тарк этганди. Forbes эса Россияни сафарбарлик бошланганидан бери 600-700 минг киши тарк этгани ҳақида ёзган. Сафарбарликнинг «иккинчи тўлқини» бошланиши ҳақидаги гаплар тарқаганидан сўнг Дмитрий Медведов буни рад этган. Путин эса октябрь ойининг ўрталарида сафарбарлик тахминан 2 ҳафтада тугашини эълон қилган. Аввалроқ Москвада сафарбарлик ниҳоясига етганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: