23:57 | 14.11.22

                       

Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Ҳодиса оқибатида Equinox автомобили ағдарилиб кетган

Тошкентнинг Юнусобод туманида 14 ноябрь куни соат 21:00 лар атрофида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда  Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Амир Темур кўчасида 14 ноябрь куни соат 21:10 ларда 2000 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги Lada Vesta, 1993 йилда туғилган Л.М. бошқарувидаги Equinox, 1998 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Mercedes-Benz ҳамда йўл четида тўхтаб турган Nexia автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Натижада Equinox автомобили ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида Equinox русумли автомобиль ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда учта автомобиль иштирокидаги ЙТҲда Cobalt портлаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: