13:48 | 18.11.22

                       

Тошкент ҳайвонот боғига пантералар олиб келинди — видео

«Тайфун» ва «Багира» лақабли йиртқичлар ҳар хил вольерларга жойлаштирилган

Тошкент ҳайвонот боғига тўрт ёшли «Тайфун» ва урғочи «Багира» Wildlife care бошқарув компанияси ёрдамида олиб келинди. Бу ҳақда боғ маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

«Айни пайтда биз уларни ҳар хил вольерларга жойлаштирдик, вольерлар тўсинлар ва ёғоч тахталар билан жиҳозланган, у ерга тупроқ сифатида қум ёйилган. Ички қисм сомон билан изоляция қилинган, жониворларнинг ўйинлари учун йирик қушларнинг патлари тўлдирилган тўп ва ўйинчоқлар мавжуд. Пантералар уларни жуда яхши кўрадилар», — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, «Тайфун» ва «Багира» менюси уларнинг йиртқич табиатига тўлиқ мос келади — мол гўшти, ҳафтада бир марта — қуёнлар, шунингдек, сут ва тухум.

Пантераларнинг териси тим қора рангга эга — диққат билан қаралса, унда доғларни кўриш мумкин. Хулқ-атвор нуқтаи назаридан, пантерлар, кичикроқ бўлишига қарамай, йўлбарслар ва шерларга қараганда хавфлироқдир, чунки улар анча фаол ва ҳаракатчан.

Аввалроқ Тошкент аэропортидан ҳайвонот боғига жўнатилган тимсоҳча ва 6 бош буқаламун нобуд бўлгани, Сурхондарёда Қизил китобга киритилган 4 бош Бухоро буғуси ҳайвонот боғига топширилгани, Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафанинг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: