13:06 | 18.11.22

                       

Зеленский Учинчи жаҳон урушини бошлашга уринишда айбланди

Бу 15 ноябрь куни кечаси Польшага ракета келиб тушганида содир бўлган

Шимолий Атлантика альянси ва Россия қисқа муддат Учинчи жаҳон уруши ёқасига келиб қолди. Бу ҳақда Рон Пол номидаги Америка Тинчлик ва фаровонлик институти сайтида маълум қилинган.

Фото: AP Photo

Қайд этилишича, бу 15 ноябрь куни кечаси, Польшага ракета келиб тушганида содир бўлган. Кўнгилсиз ҳодиса Украина яқинлашиб келаётган Россия ракетасини тутиб қолишга уринганида юз берган. Украинанинг C-300 ракеталарга қарши комплексида уларни уриб тушириш ўрнига носозлик кузатилган. Украина раҳбараияти нима бўлганини тушунган, бироқ «Учинчи жаҳон урушишини юзага келтириш мақсадида тарихдаги энг хавфли фитна назариясини тарқатган».

Таъкидланишича, Украина президенти Владимир Зеленский ўз қўшинларининг кутилмаган бомбардировкасини «Россиянинг коллектив хавфсизликка ракеталар зарбалари» деб атаб, бутун дунёга ёлғон гапирган ҳамда НАТОга «чора кўришимиз керак» деган. АҚШнинг мустақил расмий шахсларининг маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, ракеталар Украина қўшинлари томонидан яқинлашиб келаётган Россия ракеталарига қарши учирилган.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Польшага келиб тушган ракеталар Россияга тегишли эканини рад этганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: