15:50 | 18.11.22

                       

Европа Ўзбекистонга ҳақиқий глобал ҳамкорликни таклиф этди

Жозеп Боррель минтақага янада кўпроқ инвестиция киритишга тайёрлигини айтди

Самарқандда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича конференция бошланди, деб хабар беради Nova24.

Фото: Nova24

Президентининг ташқи сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов иштирокчиларда Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини ўқиб эшиттирди ва шундай кейин Европа иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелга сўз берди.

«Биз халқаро ҳуқуқнинг бузилишига гувоҳ бўлдик, биз кучли босим остидамиз. Агарда халқаро қонун устуворлигини қўлдан бой берсак, барқарорлик ва эришган барча нарсаларимизни бутунлай йўқотишимиз хавфи мавжуд. Биз озиқ-овқат, энергетика ва иқлим инқирозини юзага келтираётган Украинадаги уруш оқибатларига қарши туришга уриняпмиз» — дейди Боррель.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё муаммоларга жавоб берадиган тарзда ислоҳ қилиниши керак, бироқ минтақалар ўртасидаги алоқа бошқа алоқалар ҳисобига бўлмаслиги, балки ҳозирги ривожланишни тўлдириши керак.

«Европа Марказий Осиё давлатларига ҳақиқий глобал ҳамкорликни таклиф этади. Биз минтақага Россия ва Хитойдан кўра кўпроқ инвестиция киритяпмиз ҳамда янада кўпроқ маблағ ажратишга тайёрмиз», — дея таъкидлайди Боррель.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев АҚШнинг дунёга машҳур компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хельга Шмид билан учрашган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: