15:41 | 21.11.22

                       

«Россия Украинага қарши 4,7 мингдан ортиқ ракета учирди» — Зеленский

Украина президентига кўра, мамлакатда 20 миллиондан ортиқ одам чироқсиз қолмоқда

Россия армияси Украинага қарши уруш бошлаганидан бери мамлакатга қарата 4,7 мингдан ортиқ ракета учирган. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Франкофония халқаро ташкилоти аъзоларига йўллаган мурожаатида маълум қилди.

Фото: Украина президенти офиси

«Юзлаб шаҳарларимиз шунчаки ёқиб юборилди. Минглаб одамлар ҳалок бўлди. Юз минглаб инсонлар куч билан Россияга депортация қилинди. Миллионлаб одамлар урушдан қутулиш мақсадида Украинадан бошқа давлатларга кетиб қолди. Биз буни тўхтатишимиз керак. Россия босқинчилигига барҳам беришимиз лозим», — дейди Зеленский.

Шунингдек, у 15 ноябрь куни Украинага қарши отилган 100 га яқин ракеталар ҳужумини эслаб ўтган.

«Шаҳарларимизга қарши турли 100 та ракета. Турар жой биногаларига қарши. Корхоналарга, электр станцияларига қарши. Ракеталар зарбаси нималигини биласизми? Бу 20 миллиондан ортиқ одам чироқсиз дегани. Энергия тизимига шу қадар катта зарар етказилганидан, авариявий ўчиришни амалга оширишга тўғри келди. Иккита атом станциямиздаги реакторлар ҳам энергетикага қаратилган ракета зарбалари сабаб ўчирилди», — дея таъкидлайди Украина президенти.

Аввалроқ Зеленский Россияга асирларни «барчани барчага» формуласида алмашиш таклифини берганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: