21:46 | 25.11.22

                       

Қатардаги жаҳон чемпионатида мухлисларга салибчилар либосини кийиш тақиқланди — видео

Чеклов миллатлар ўртасида низо келтириб чиқармаслик учун жорий этилган

FIFA мухлисларга Қатардаги жаҳон чемпионати стадионларида салибчилар либосини кийишни тақиқлади. Бу ҳақда The Times хабар берди.

Фото: AFP 2022

Қайд этилишича, Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида мухлисларга салибчилар либосини кийишни тақиқлади. Бунга сабаб қилиб, турли миллат вакиллари ўртасида низо келтириб чиқармаслик айтилган.

«Салибчиларнинг либослари мусулмонлар учун ҳақоратли бўлиши мумкин. Шу боис дискриминацияга қарши кураш бўлимидаги ҳамкасбларимиз мухлислардан [бундай] нарсаларни ичкаридан кийишни ёки кийимини алмаштиришни сўрашмоқда», — дейилади FIFA баёнотида.

Шунингдек, хабарда келтирилишича, англиялик икки мухлисга Эронга (6:2) қарши ўйинга киришга рухсат берилмаган. Сабаби, улар инглиз футбол мухлисларининг тез-тез кўринадиган либослари, шу билан бирга, пластик қилич ва қалқонларни кийиб олишган.

Маълумот учун, 18 ноябрь куни FIFA Қатар ҳукумати босими остида чемпионат вақтида стадионларда пиво сотишни ҳам тақиқлади, чунки мамлакатда жамоат жойларида алкоголли ичимликлар ичиш тақиқланган. Маълум қилинишича, 21 ноябрь куни сотилмаган барча пиволар жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан давлат томонидан олиниши маълум бўлди

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: