18:26 | 26.11.22

                       

Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо айланмаси қарийб 40 фоизга ўсди

Ўзбекистон Россия билан савдо айланмаси бўйича МДҲда кучли учликка кирди

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилнинг 9 ойида 6 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ўринбосари Дмитрий Вольвач маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Россия билан савдо айланмаси бўйича МДҲда кучли учликка кирди. Товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида 6 миллиард долларни ташкил этиб, 36 фоизга ўсган. Бу МДҲ давлатлари орасида учинчи натижадир, дейилади хабарда.

«Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Россия ва МДҲ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга ошиб, 73 миллиард долларни, Қозоғистон билан 20 миллиард долларни (ўсиш 9 фоизга) ва Ўзбекистон – 6 миллиард долларга етди (ўсиш 36 фоиз)», — деди у МДҲ минтақалараро ва чегарадош ҳамкорлик кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида.

Шунингдек, Дмитрий Вольвач туризм ҳамдўстлик давлатлари учун муҳим ҳамкорлик соҳаси эканлигини алоҳида таъкидлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: