18:46 | 28.11.22

                       

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўлиқ тиклади

Кобул ва бошқа 18 та вилоятдаги электр таъминоти одатдаги режимда ишламоқда

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўлиқ қайта тиклади. Бу ҳақда Афғонистон Миллий электр компанияси (DABS) хабар берди.

Фото: Bugun.uz

«Ўзбекистон томонидан электр энергияси экспорти билан боғлиқ техник муаммолар ҳал этилди. Натижада Кобул ва бошқа 18 та вилоятдаги электр таъминоти одатдаги режимда ишламоқда», — дейилади хабарда.

Ўтган ҳафта бошида Афғонистон бўйлаб электр энергиясини ўчириш бошланганди. Афғон томони бунга Ўзбекистонда электр энергиясини етказиб бериш қисқартирилгани билан боғлиқлигини маълум қилган. Ўз навбатида Ўзбекистон ушбу вазиятга ҳеч қандай изоҳ бермаган. Шунга қарамай, Тошкентда ва бошқа вилоятларда электр энергияси билан боғлиқ муаммолар бошланган, расмийлар кечалари кўча чироқлари ва реклама баннерларини ўчириб қўймоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил январида Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари ва DABS йил давомида электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган эди. Ҳужжатга мувофиқ Афғонистонга йил давомида 100 миллион долларга 2 миллиард кВт/соат электр энергияси етказиб берилади.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Миллий электр тармоқлари акциядорлик жамияти Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) энергетика компанияси билан 2019 йилда тузилган шартнома асосида Афғонистонга электр энергияси етказиб беради. 10 йилга имзоланган ҳужжатга кўра, етказиб беришнинг йиллик ҳажми 6 миллиард киловатт/соат электр энергиясини ташкил қилиши керак.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: