22:13 | 28.11.22

                       

Тўқаев: Қозоғистон Россия ва Ўзбекистон билан иттифоқ тузишни кўриб чиқишга тайёр

Бундай коалиция тузиш ташаббуси Россия президенти Владимир Путиндан чиққан

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россия Бош вазири Михал Мишустин билан учрашувда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг уч томонлама иттифоқида иштирок этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Мавзуни тушуниш учун бу масалани ўрганиш ва таҳлил қилиш керак», – деди Тўқаев Россия Бош вазири Михал Мишустин билан учрашувда.

Токаевнинг сўзларига кўра, бундай коалиция тузиш ташаббуси Россия президенти Владимир Путиндан чиққан.

«Бугун Владимир Владимирович қандайдир уч томонлама иттифоқ тузиш зарурлиги ҳақида гапирди ва у Ўзбекистон президентига қўнғироқ қилмоқчи. Биз ҳам бу мавзуни чуқур ўрганишимиз керак. Принципиал жиҳатдан биз бунга тайёрмиз. Нега шундай эмас», – деди Тўқаев.

Маълумот учун, Қозоғистон президентлигига иккинчи муддатга қайта сайланган Қосим-Жўмарт Тўқаев биринчи расмий давлат ташрифи билан Россияда бўлиб турибди.

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Қозоғистон иттифоқ тўғрисидаги шартномани ишлаб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: