9:55 | 30.11.22

                       

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди

Беморларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида қайд этилган

Ўзбекистон бўйлаб 29 ноябрь куни 141 нафар фуқарода коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, янги касалланганларнинг:

  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 5 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 8 нафари Наманган вилоятида,
  • 11 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 18 нафари Тошкент вилоятида,
  • 76 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони яна ошишни бошлагани, шунингдек, хурмо организмга коронавирус билан курашишда ёрдам бериши аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: