19:01 | 02.12.22

                       

Бухоро шаҳри ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилмоқда

Бош прокуратура ҳолат юзасидан Bugun.uz’га маълумот берди

Бухоро вилояти Бухоро шаҳри ИИБ биносида 37 ёшли фуқаро вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизматининг Bugun.uz’га хабар беришича, мазкур ҳолатга аниклик киритилмоқда.

Маълум қилинишича, Бухоро шаҳри ИИБ биносида 1985 йилда Вобкент туманида туғилган фуқаро Ҳ.Қ вафот этган бўлиши мумкин, бу ҳақда марҳумнинг яқинлари хабар қилган.

Унга кўра, марҳум машина савдоси билан шуғулланган, харидорлар билан пул бўйича муаммо келиб чиққан, ИИБ ходимлари бўлимга чақирган. 29 ноябрь куни эса марҳумнинг укасига телефон қилиб, акасини олиб кетишини айтишган. Ука ИИБ биносига келганида акасини тез ёрдам олиб кетган.

Марҳумнинг яқинлари тез ёрдам биносига боришса, марҳум аллақачон вафот этган бўлган. Унинг танасида қийноқ ва жароҳат излари, хусусан, бош қисми қаттиқ шикастланганини кўришган.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Нишон туманида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан мажбуран наркология диспансерида даволанаётган бемор вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: