15:28 | 06.12.22

                       

Ўзбекистондаги тез ёрдам хизматига ўтган бир сутка ичида 37 мингдан ортиқ чақириқ келиб тушди — ССВ

Энг кўп чақириқлар водий вилоятларига тегишли

Ўзбекистондаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигида узлуксиз иш олиб борадиган штаб ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича 5 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 6 декабрь 08:00 гача мазкур штабга Ўзбекистондаги тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти бўйича маълумотлар келиб тушган. Хусусан, ўтган бир стукада тез ёрдам хизматига 37 336 та чақириқ келиб тушган бўлса, «103» хизматида жами 2733 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатмоқда.

Энг кўп чақириқлар:

  • Андижон вилояти — 4 491 та;
  • Фарғона вилояти — 4 450 та;
  • Наманган вилояти — 3 821 та;
  • Тошкент шаҳри — 3 665 та;
  • Тошкент вилояти — 3 178 та.

Мамлакат бўйича шифохонага ётқизилган беморлар сони:

  • катталар — 2 462 нафар;
  • болалар — 829 нафар.
  • Шунингдек, 2 568 нафар чақалоқ дунёга келган.

Коронавирус аниқланган беморлар:

  • 18 ёшгача — 31 нафар;
  • катталар — 89 нафар;
  • жами — 120 нафар.

Шундан 79 нафари шифохонага ётқизилган.

Аввалроқ Тошкентда тез ёрдам ходимларини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилани, Ўзбекистонда 9 ойда тез ёрдамга 4,5 мингга яқин ёлғон чақириқлар келиб тушгани, Жиззахда ҳайдовчи тез ёрдам Damas’ида сув ташигани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: