17:14 | 08.12.22

                       

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди

Бу ноябрь ойига нисбатан 1,1 млрд долларга кўп демак

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари ва чет эл ваютасидаги бошқа активлари 1 декабрь ҳолатига кўра, 1,1 миллиард долларга кўпайиб, 33,4 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Фото: AP Photo

Унга кўра, захираларнинг валюта қисми апрель ойидаги бир оз ўсишдан кейин яна кескин камайишни бошлаган. Хусусан, ноябрь билан солиштирганда камайиш 357 миллион долларни ташкил этган. Ҳозирда хорижий валютадаги захира активлари 9,932 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Скриншот: Марказий банк

Бундан ташқари, олтин захиралари кўпайган — ноябрда 21 миллиард долларлик олтин захиралар ҳозирда 22,46 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 1,70 миллиард долларга ёки 4,83 фоизга камайган. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1759,65 долларгача пасайишининг таъсири 0,51 миллиард долларни ташкил қилган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 май ҳолатига кўра 35,9 миллиард долларни ташкил қилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 35 миллиард 155,5 миллион долларни ташкил этиб, март ойига нисбатан 205,1 миллион долларга камайганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: