11:45 | 10.12.22

                       

Тошкентда коронавирус билан касалланганлар сони кескин ортди

Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида инфекция билан касалланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистон бўйлаб 9 декабрь куни 130 нафар фуқарода коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, янги касалланганларнинг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 2 нафари Жиззах вилоятида;
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 2 нафари Наманган вилоятида;
  • 7 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 1 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 2 нафари Фарғона вилоятида;
  • 2 нафари Хоразм вилоятида;
  • 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Маълумот учун Тошкент шаҳрида 8 декабрь куни 66 кишида коронавирус аниқланганди.

Аввалроқ Ўзбекистонда аниқланаётган коронавируснинг ВА.5 варианти болалар ва ҳомиладор аёлларда қандай белгилар билан кузатилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: