12:14 | 10.12.22

                       

«Термиз-Тошкент» йўловчи поезди электр энергияси ўчганлиги сабабли тўхтаб қолди

Поезд 4 соатга яқин тўхтаб қолган

«Термиз-Тошкент» йўналишидаги поезд электр энергиясининг ўчганлиги сабабли 3 соат-у 40 дақиқа тўхтаб қолди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Хабарда келтирилишжича, 9 декабрь куни Термиз бекатидан жўнаган 79-сонли «Термиз — Тошкент» йўловчи поезди «Жарқўргон-Қумқўрғон» ва «Қумқўрғон-Бойсун» перегонида ташқи электр тармоғидаги электр энергиянинг ўчганлиги сабабли поезд 3 соат-у 40 дақиқа тўхтаб қолган.

Қайд этилишича, поезд Тошкент шаҳрига ўз вақтидан 2 соат-у 10 дақиқага кечикиб келган.

Аввалроқ Қашқадарёдаги темир йўл кесишмаларидан бирида автотранспорт ҳаракати тўхтаб қолгани, шунингдек, водийдаги йўловчи поездлар ҳаракатига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: