21:27 | 11.12.22

                       

Ўзбекистонда газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинди

Бу ҳақда Сардор Умурзоқов раҳбарлигида бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда.

Унда, жумладан, қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда энергетика тизимида фаолият олиб борувчи бир қатор мансабдорлар ўз вазифасига масъулият билан ёндашмагани учун ҳайфсан интизомий жазосини олганди. Шунингдек, мамлакатда бош вазир бошчилигида энергия муаммоларини тезкор ўрганиш ва бартараф этиш учун ишчи гуруҳ тузилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: