16:54 | 12.12.22

                       

Ўзбекистон туркман электр энергиясини Қирғизистондан қарзга олди

Таъкидланишича, мамлакатда катта энергия танқислиги мавжуд

Ўзбекистон Қирғизистондан Туркманистондан сотиб олинган электр энергиясини қарзга олди. Бу ҳақда Миллий энергетика холдинги бошқаруви раиси Талайбек Байгазиев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2022 йил учун Қирғизистон Қозоғистон билан 450 миллион ва Туркманистон билан 1,3 миллиард кВт/соатлик электр энергияси импорти бўйича шартномалар имзолаган.

«Ўзбекистон энергетика тизими ҳозир транзит мамлакат бўлгани учун бундай ҳажмларни ўтказиб юбора олмайди: у ерда катта дефицит мавжуд. Улар бу электр энергиясини олишади, лекин у бизгача етиб бормайди. Умуман олганда, улар буни ўз зиммаларига (электр энергиясини қайтариш бўйича. – таҳр.) олган», — деб тушунтирди Байгазиев.

Унинг сўзларига кўра, жорий иситиш мавсумида ушбу ҳажмнинг ўзи етарли бўлади. Байгазиевнинг таъкидлашича, «қўшниларнинг эҳтиёжларини тушуниш» ва «максимал истеъмол соатларида уларга ёрдам бериш керак».

Аввалроқ Бухорода электр таъминоти кунига 8 соатгача ўчирилиши мумкинлиги, Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр таъминотига чекловлар киритилаётгани, Тошкентда баъзи ҳудудлар электр энергияси таъминотидан вақтинча узилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг бир қатор туманларидаги айрим ҳудудларда электр узатиш линияларидаги таъмирлаш ишлари сабаб 31 октябрь куни электр узатиш вақтинча тўхтатилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: