12:50 | 14.12.22

                       

Тошкентда ҳаракатланаётган Matiz ёниб кетди — видео

ИИВ ЙҲХХ ҳодиса сабабини маълум қилди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ хабар берди.

Фото: ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 14 декабрь куни соат 11:20 ларда Олмазор тумани КҲАЙ—Талабалар кўчалари кесишган чорраҳада 33 ёшли ҳайдовчи Б.Ф. Matiz русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда, транспорт воситасида қисқа туташув ва унинг натижасида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда юк машинаси ёнгани, Тошкентда бетон тўсиққа урилган Nexia ёниб кетгани, Тошкент вилоятида ЙТҲга учраган Nexia’да ёнғин чиққани, Тошкентда Lexus билан тўқнашган Captiva ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: