19:20 | 14.12.22

                       

Қирғизистонда чўчқа гриппи тарқалиши тезлашди

Мамлакат бўйлаб 118 кишида инфекция аниқланди, 200 дан ортиқ мактаблар карантинга ёпилган

Қирғизистонда чўчқа гриппи билан касалланган беморлар сони 118 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, 24.kg хабар бермоқда.

Фото: «Reuters»

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг келтиришича, Бишкек, Ўш ва Тўқмоқ шаҳарларида оғир ўткир респиратор инфекциялари ва бошқа гриппга ўхшаш касалликларни эпидемиологик назорат қилиш учун ишлар амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, октябрь ойидан ҳозирги кунга қадар жами текширилган намуналарнинг 48 фоизида чўчқа гриппи аниқланган.

«Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш тенденцияси мавжуд. Республикада алоҳида ҳолатлар қайд этилган бўлиб, улар энгил ва асемптоматик шаклда давом этмоқда», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Ҳозирги кунга келиб Қирғизистон бўйлаб коронавирус ва бошқа бир қатор инфекцияларнинг тарқалиши сабабли 200 дан ортиқ мактаблар карантинга ёпилган.

Аввалроқ Россияда чўчқа гриппи тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: