19:48 | 14.12.22

                       

Ўзбекистонда «Тез ёрдам»га бир суткада 40,5 мингта чақириқ тушди

Шунингдек, мамлакатда бир кеча-кундузда 2703 нафар чақалоқ дунёга келган

Ўзбекистонда бир кеча-кундузда «Тез ёрдам»га 40 минг 531 та чақириқ тушди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котибининг Telegram каналида хабар берилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби

Маълум қилинишича, «103» хизматига йўлланган мурожаатларнинг энг кўпи Фарғона вилоятида қайд этилган — 4719 та (11,6 фоиз). Ундан ташқари, қуйидаги вилоятларда бошқа ҳудудларга қараганда кўпроқ чақириқлар қайд этилган:

  • Андижон вилояти — 4404 та (10,8 фоиз)
  • Наманган вилояти — 4206 та (10,3 фоиз)
  • Тошкент шаҳри — 3952 та (9,7 фоиз)

Шунингдек, Ўзбекистонда 13 декабрь куни соат 08:00 дан 14 декабрь куни соат 08:00 га қадар 2703 нафар чақалоқ дунёга келган. Бундан 1391 нафари ёки 51,5 фоизи ўғил, 1312 нафари ёки 48,5 фоизини қиз болалар ташкил этади. 24 та ҳолатда эса эгизаклар дунёга келган.

Ҳудудлар кесимида олиб қаралганда энг кўп чақалоқлар Самарқанд вилоятида дунёга келган — 331 нафар ёки барча туғилишларнинг 12,3 фоизи.

Республиканинг қолган ҳудудларидаги туғилиш статистикаси эса қуйидагича:

  • Фарғона вилояти — 301 нафар ёки 11,1 фоиз
  • Қашқадарё вилояти — 287 нафар ёки 10,6 фоиз
  • Сурхандарё вилояти — 237 нафар ёки 8,8 фоиз
  • Андижон вилояти — 227 нафар ёки 8,4 фоиз
  • Жиззах вилояти — 301 нафар ёки 11,1 фоиз
  • Бухоро вилояти —122 нафар ёки 4,5 фоиз
  • Навоий вилояти — 71 нафар ёки 2,6 фоиз
  • Сирдарё вилояти — 64 нафар ёки 2,4 фоиз
  • Тошкент вилояти — 193 нафар ёки 7,1 фоиз
  • Хоразм вилояти — 144 нафар ёки 5,3 фоиз
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 144 нафар ёки 5,3 фоиз
  • Наманган вилояти — 215 нафар ёки 8, фоиз
  • Тошкент шаҳри — 214 нафар ёки 7,9 фоиз

Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва филиалларига 3335 та мурожат келиб тушган.

Госпитализация қилинганлар — 931 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бир суткада 2470 нафар чақалоқ туғилгани хабар қилинганди. Тошкентда ярим йилда 3 бола «Тез ёрдам» машинасида туғилганди. Жиззахда қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғма нуқсони бор бола туғилганди. Сирдарёда 7 килограмм оғирликдаги «гигант» чақалоқ туғилганди. Тошкентда эса 4 нафар эгиз фарзанд туғилган. Шунингдек, Ўзбекистонда 2022 йилнинг дастлабки уч ойида энг кўп чақалоқ қайси ҳудудда туғилгани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: