18:43 | 16.12.22

                       

Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган Damas ёниб кетди — видео

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида Damas ёниб кетгани ҳақида ижтимоий тармоқларда видео тарқалди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича Яккабоғ тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига 14 декабрь куни соат тахминан 17:14 лар атрофида хабар келиб тушган.

Аниқланишича, туманнинг «Ғозлиқ» МФЙ ҳудудидан ўтган Яккабоғ—Чироқчи йўлидан ҳаракатланиб келаётган оқ рангли Damas’нинг салон қисмида ёнғин содир бўлган.

Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин қутқарув бўлинмаси жалб қилиниб, соат тахминан 17:20 лар атрофида манзилга етиб борган, ёнғин соат тахминан 17:22 лар атрофида ўраб олиниб, соат 17:28 лар атрофида тўлиқ бартараф этилган.

«Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Қашқадарёда юк машинаси ёнгани, Тошкентда бетон тўсиққа урилган Nexia ёниб кетгани, Тошкент вилоятида ЙТҲга учраган Nexia’да ёнғин чиққани, Тошкентда Lexus билан тўқнашган Captiva ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: