23:18 | 19.12.22

                       

Ўзбекистон қанча электромобиль импорт қилгани маълум қилинди

Бунда энг кўп улуш Хитой ҳиссасига тўғри келади

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан 61,3 миллион долларлик 1912 дона электромобиль импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1223 тага ошган.

Ўзбекистон сўнгги 11 ойда энг кўп электромобиль импорт қилинган давлатлар:

  • Хитойдан — 1675 дона;
  • БААдан — 111 дона;
  • Германиядан — 56 дона;
  • Гонконгдан — 42 дона;
  • Литвадан — 10 дона;
  • Кореядан — 7 дона;
  • бошқа давлатлар улуши 11 донани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга ўтган 8 ойда қанча электромобиль импорт қилингани, шунингдек, Фарғонада илк электромобиллар тест режимида ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: