10:17 | 20.12.22

                       

Путин контрразведкани хориж махсус хизматлари вакиллари фаолиятини «қаттиқ бостиришга» чақирди

Шунингдек, у янги вилоятлардаги хавфсизлик органларига замонавий техникалар ваъда қилган

Россия президенти Владимир Путин хавфсизлик ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида контрразведкани хориж махсус хизматлар ҳаракатларини тўхтатишга чақирди.

Фото: «РИА Новости»

Путин янги вилоятлардаги хавфсизлик органлари бўлинмаларига замонавий техника, қуролланиш ҳамда уларни тажрибали кадрлар билан мустаҳкамлашни ваъда қилган. Россия президенти, шунингдек, ФХХни фуқароларнинг оммавий бўлиш жойлари, стратегик объектлар, транспорт ва энергетика инфратузилмаси объектларини доимий назоратда сақлашга чақирган.

«Ҳозирда контрразведка идораларидан, жумладан, ҳарбийлардан максимал шайлик, кучларни жамлаш талаб этилади. Хорижий разведка хизматларининг ҳаракатларини қатъий бостириш, сотқинлар, айғоқчилар ва қўпорувчиларни тезда аниқлаш зарур», дейилади Путиннинг мурожаатида.

Шунингдек, у ФХХнинг чегара хизмати бўйича ишларини кучайтиришга чақирган, чунки давлат чегараси «мустаҳкам ёпилган бўлиши керак».

Путиннинг сўзларига кўра, «дунёдаги жадал ўзгарувчан вазият» шароитида Россия хавфсизлик идораларининг бутун тизимига «талаблар ортиб бормоқда», шунинг учун «асосий соҳаларда ишни жиддий кучайтириш» зарур. «Айниқса, Россиянинг янги ҳудудларида иш бошлаган хавфсизлик идоралари бўлинмаларини алоҳида таъкидламоқчиман. Ҳа, ҳозирда сизлар учун қийин: Донецк ва Луганск халқ республикалари, Херсон ва Запорожье вилоятларида вазият ниҳоятда оғир», — дея таъкидлайди Россия президенти. Унинг айтишича, янги ҳудудлар аҳолисининг «максимал хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши учун барча зарур ишларни қилиш» хавфсизлик ходимларининг бурчидир.

Аввалроқ Зеленский Путин билан рингга чиқишга тайёрлигини маълум қилгани, Путин черковлар, вокзал ва мактаблар олдида митинглар ўтказишни тақиқлагани, Владимир Путин хорижликларга Россия армиясида хизмат қилишга рухсат бергани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: