19:41 | 21.12.22

                       

Қосим-Жўмарт Тўқаев «Кўксарой»да дарахт экди — фото

Қозоғистон президентига Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилган

Давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида «Кўксарой» қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу анъана Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларида янги давр бошланаётгани, мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни қардош халқларнинг фаровонлиги йўлида янада мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ифодаси бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи асосий тадбирлари эртага, 22 декабрь куни бўлиб ўтади. Хабарда келтирилишича, икки давлат раҳбарлари ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

«Музокаралар якунида тарихий аҳамиятга эга битимларнинг имзоланиши кутилмоқда. Биргаликда йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериш ва ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказиш кўзда тутилган», – дейилади хабарда.

Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келгани хақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: