13:56 | 24.12.22

                       

Тошкентда поезд 17 ёшли йигитни уриб юборди

У ҳар куни темир йўлга югуриш учун чиқиши аниқланган

Тошкентда қулоғида қулоқчин билан темир йўлни кесиб ўтаётган 17 ёшли болани поезд уриб кетди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Фото: Кадр
Хабарда келтирилишича, 20 декабрь куни соат 17:38 да Тошкент минтақаси транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 17:37 да «Тошкент- Салар» бекатларининг оралиғида машинист бошқарувида бўлган йўловчи поезди 2005 йилда туғилган вояга етмаган шахсни темир йўлнинг белгиланмаган жойидан қулоғига қулоқчин тақиб қўл телефонида мусиқа тинглаб ўтиб кетаётган пайтида уриб юборади.

Қайд этилишича, поезд уриши натижасида вояга етмаган шахс олган тан-жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этади. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида вояга етмаган марҳум Яшнобод туманида онаси ва бувиси билан истиқомат қилиб келаётгани ҳамда ҳар куни Яшнобод туманидан ўтувчи темир йўлнинг фуқаролар ҳаракатланиши учун тақиқланган кичик ҳалқа йўлига югуриш учун чиқиши аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда поезд маст аёлни уриб юборгани ҳамда Қашқадарёда ҳам 38 ёшли аёлни поезд уриб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: