19:03 | 24.12.22

                       

Тошкентда Lacetti ва Cobalt автомобиллари ўзаро тўқнашиб кетди — видео

ЙТҲ оқибатида 11 ёшли қиз вафот этган

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 2022 йилнинг 18 декабрь куни орқага ҳаракатланаётган Lacetti русумли автомобилга Cobalt келиб урилган. Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.


Қайд этилишича, Чилонзор туманинг Чўпонота кўчасида 1983 йилда туғилган У.Т. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина йўл четидан орқага ҳаракатланаётган 1960 йилда туғилган M.A. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчиси У.Т. Cobalt ҳайдовчиси М.А. ва йўловчиси 2011 йилда туғилган M.M. олган тан жароҳатлари оқибатида тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан 2011 йилда туғилган М.М. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари давом этаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Андижонда метан «заправка»да навбат талашган Spark ва Lacetti ўртасида тўқнашув содир бўлгани, Тошкентда Damas ва «Газель» иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: