14:12 | 26.12.22

                       

Ўзбекистонга нам ҳаво массаси кириб келади

Мамлакат шимоли ва чўл ҳудудларида ёғингачилик кузатилади

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 26–27 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, Туркманистон ҳудудидан нам ва илиқ ҳаво кириб келишида фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғади, шимолда ва чўл ҳудудларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 7–12 даражагача, баъзи жойларда 15 даражагача кўтарилади.

Шунингдек, 28 декабрда нам ҳаво массаси жанубий вилоятлардан республиканинг марказий ҳудудларига силжийди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ атрофида бўлади.

29–30 декабрь кунлари республика бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи ҳарорат 2-7 даражагача илийди.

Республика бўйича баъзи жойларда туман тушади. Ушбу ҳафтада тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилнинг декабрь ойи нисбатан совуқ ҳаво билан бошланиши хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: