14:36 | 27.12.22

                       

Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига қанча автомобиль тўғри келиши маълум бўлди

Статқўм бу борадаги маълумотларни эълон қилди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 051 734 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 87 та енгил автомобиль тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6 тага ошган.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача тўғри келадиган енгил автомобиллар сони:

  • Россия – 328 та;
  • Беларусь – 324 та;
  • Қозоғистон – 189 та;
  • Қирғизистон – 161 та;
  • Озарбайжон – 128 та;
  • Ўзбекистон – 87 та;
  • Тожикистон – 46 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига нечта автомобиль тўғри келиши маълум бўлганди. 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра республикада жисмоний шахсларга тегишли жами автомобиллар сони 3 268 470 тани, енгил автомобиллар сони эса 3 051 734 тани ташкил этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: