11:36 | 31.12.22

                       

Илон Маск 200 млрд доллар йўқотган дунёдаги биринчи инсон бўлди

Илон Маск 200 млрд доллардан кўпроқ йўқотган дунёдаги илк одамга айланди. Электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси акциялари тушиб кетгани сабабли унинг бойлиги камайди. Шунингдек, Теslа акциялари пасайиши туфайли Маскнинг соф бойлиги 137 млрд долларга тушди

Tesla ҳамда SpaceX асосчиси Илон Маск 200 миллиард доллар йўқотган илк одамга айланди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар қилди.

Қайд этилишича, энг юқори чўққисида Илон Маскнинг бойлиги 340 миллиард долларга етган эди. Тадбиркор бу кўрсаткичга 2021 йил 21 ноябрда эришган. Декабрь ойининг сўнгги ҳафталарида Маскнинг соф бойлиги Теslа акцияларининг пасайиши туфайли 137 миллиард долларга тушди.

Шунингдек, хабарда келтирилишича, охирги ҳафтада Теslа нархи 85 миллиард долларга тушиб кетди, компаниянинг бозор капиталлашуви эса 390 миллиард долларга тушди. Бундан ташқари, бир йил ичида Tesla’нинг бозор қиймати уч баробарга пасайди, январда у 1,2 триллион долларга баҳоланган эди.

Маълумот учун, 2021 йилда Илон Маск дунёда бойлиги 200 миллиард долларга етган иккинчи одамга айланган. Бундай кўрсаткичга илк бор миллиардер ва Аmazon асосчиси Жефф Безос эришган эди.

Аввалроқ Илон Маск дунёдаги энг кўп маош олувчи бош директор деб топилгани  ҳамда Илон Маск Россия ва Украина ўртасида тинчликни ўрнатиш борасидаги таклифини илгари сургани ҳақида ҳабар қилгандик.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: