20:37 | 01.01.23

                       

Ўзбекистонда 3–6 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, республиканинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади. Шунингдек, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ атрофида бўлади

Ўзбекистонда 3–6 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, 3 январда баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик бўлади. 4-5 январда ёғингарчилик кутилмайди, 6 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 3 январда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 4 январда 3-8 даража совуқ, 5-6 январда кундузи 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 3 январда баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик бўлади. 4-5 январда ёғингарчилик кутилмайди, 6 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 3 январда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3 январда 0-5 даража илиқ, 4 январда 0-5 даража совуқ, 5-6 январда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3 январда 5-10 даража илиқ, 4-6 январда 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3-4 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 5 январда ёғингарчилик кутилмайди, 6 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 3 январда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, Навоий вилоятининг баъзи жойларида 25-30 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат 3 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 4 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 5 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 6 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, Навоий вилоятида кечаси 3 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 4 январда 3-8 даража совуқ, 5-6 январда 0-5 даража совуқ кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3-4 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), 5 январда ёғингарчилик кутилмайди, 6 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 3 январда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, Жиззах вилоятининг баъзи жойларида 25-30 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат 3 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 4 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 5 январда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 6 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3-4 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), 5 январда ёғингарчилик кутилмайди, 6 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 3 январда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, 3 январда кундузи 5-10 даража илиқ, 4 январда 7-12 даража илиқ, 5 январда 9-14 даража илиқ, 6 январда 7-12 даража илиқ бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3-4 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), 5 январда ёғингарчилик кутилмайди, 6 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 3 январда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3 январда 0-5 даража илиқ, 4 январда 2-7 даража илиқ, 5-6 январда 2-7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 3-4 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. 5 январда ёғингарчилик кутилмайди, 6 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 3 январда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: