20:38 | 05.01.23

                       

Мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилинди

Аномал совуқ сабаб мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллигига йўл қўймаслик мақсадида боғчаларда қўшимча таътил эълон қилинади. Ушбу таълим ташкилотларида ишловчи ходимларга таътил вақтида ҳам ишланмаган кунлар учун ойлик иш ҳақи тўлиқ берилади

Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисми шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши натижасида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 27 даражагача совиб кетиши ҳақида хабар берилганди. Натижада Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида қишки таътил муддати узайтирилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳам Республикадаги боғчаларда навбатдан ташқари таътил эълон қилинишини маълум қиллди.

Маълум қилинишича, Ҳукуматининг тегишли қарори билан об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинди.

Шунингдек, навбатдан ташқари таътил эълон қилиниши муносабати билан мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, декабрь бошидан Тошкентдаги газ қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилгани ҳамда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 2 январь куни Кавказ ҳудудларидан антициклон кириб келиши, шунингдек, Ўзбекистонда кузатилган совуқ об-ҳаво ҳарорати ва унинг ортидан газ «заправка»ларга қўйилган чеклов вақтида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати лавозимида бўлган Расул Кушербаев фикр билдирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: