14:41 | 24.01.23

                       

Ўзбекистондаги ёнғин Қирғизистондан сув олиб келиб ўчирилди — фото

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида яшовчи фуқаронинг молхонасида юзага келган ёнғин қўшни давлатдан сув олиб келиниб ўчирилди. Фуқаролар қирғизистонлик чегарачилардан рухсат олган ҳолда чегарани кесиб ўтган ҳамда ўз вақтида кўрсатилган ёрдам туфайли ёнғин ўчирилган

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида яшовчи фуқаронинг молхонасида юзага келган ёнғин қўшни давлатдан сув олиб келиниб ўчирилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати хабар берди.

Фото: Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош қишлоқ аҳолиси сувдан фойдалана олмагани сабабли қирғизистонлик чегарачилардан рухсат олган ҳолда, чегарани кесиб ўтган ҳамда ўз вақтида кўрсатилган ёрдам туфайли ёнғин ўчирилган.

Фото: Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати
Фото: Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати

Қирғизистон МХДҚ Чегара хизмати фуқаролар бирор муаммо юзага келганда уни тегишли қунунчилик доирасида бартараф этиш учун яқин атрофдаги чегара бўлинмаларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.

Аввалроқ Бухорода икки қаватли савдо мажмуасида ёнғин содир бўлгани ва уни ўчиришга икки соат вақт кетгани, Фарғонада эса автомобиль «запчаст» бозорида ёнғин содир бўлгани ҳамда Андижонда юз берган ёнғинда бир оиланинг уч фарзанди ёниб кетгани ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: