16:26 | 24.01.23

                       

Швециядан сўнг Нидерландияда ҳам Қуръон китоби ёқиб юборилди

«Ғарбнинг исломлашувига қарши ватанпарпар европаликлар» ҳаракати етакшиси Эдвин Вагенсвелд Қуръон китобни йиртиб ташлаганидан сўнг йиртилган саҳифалар устида сакраган ва уларни ёқиб юборган

Нидерландиялик сиёсатчи «Пегида» гуруҳи раҳбари Нидерландиянинг маъмурий пойтахти Гаагада Қуръон саҳифаларини ёқиб юборди. Бу ҳақда Anadolu Agency нашри хабар берди.

Фото: AD

Хабар қилинишича, маҳаллий полиция идоралари унга мусулмонларнинг муқаддас китобини ёқмаслик шарти билан бу ҳаракатга рухсат берган. Бироқ шунга қарамай сиёсатчи китобни йиртиб юборган. Сўнг йиртилган саҳифалар устида сакраган ва уларни ёқиб юборган. 2022 йилнинг октябрь ойида Нидерландия полицияси уни Роттердамда «Пегида» тарафдорларининг кичик гуруҳи иштирок этган митинг чоғида Қуръон ёқиш имкониятига эга бўлмай туриб ҳибсга олган эди.

Фото: АD

Қайд этилишича, ушбу воқеа Швецияда даниялик сиёсатчи полиция томонидан тасдиқланган норозилик намойишида Қуръон нусхасини ёқиб юборган худди шундай намойиши ортидан содир бўлди.

Швеция пойтахти Стокгольмдаги Қуръoннинг ёқилишини ўнлаб давлатлар, жумладан, мусулмон давлатлари ҳам қоралади.

Аввалроқ Швецияда ҳам Қуръон китоби ёқиб юборилганидан сўнг, мамлакат НАТОга аъзолик миссияси боши берк кўчага кириб қолганди. Шунингдек, Финландиянинг НАТОга аъзо бўлиш аризаси Швециянинг аризасисиз кўриб чиқилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди

Бундан ташқари, Туркия Финляндия ва Швецияга НАТОга аъзолик бўйича ультиматум қўйганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: