11:35 | 02.02.21 29

Ўзбекистонда битирувчиларнинг баҳоларини ОТМга кириш имтиҳонида инобатга олиш тартиби эълон қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида»ги қарори лойиҳасида битирувчиларнинг баҳоларини ОТМга кириш имтиҳонида инобатга олиш тартиби эълон қилинди. Ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартибини Давлат тест маркази […]

Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида»ги қарори лойиҳасида битирувчиларнинг баҳоларини ОТМга кириш имтиҳонида инобатга олиш тартиби эълон қилинди.

Ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартибини Давлат тест маркази Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар ишлаб чиқиши белгиланган. Қарор лойиҳасини қабул қилиш зарурати қуйидагилардан иборат:

  • мамлакатда таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада такомиллаштириш;
  • интеллектуал ва маънавий салоҳияти юксак янги авлод кадрларини тайёрлаш;
  • таълим ташкилотлари битирувчиларининг мукаммал билим олишларини таъминлаш;
  • битирувчиларнинг таълим муассасасида умумтаълим фанлари бўйича олган баҳоларининг ўртача кўрсаткичини олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш.

Шунингдек, қарор лойиҳасида:

  • тасарруфида умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўз битирувчиларининг сўнгги 6 йиллик баҳоларини акс эттирувчи электрон платформани яратиши;
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тасарруфида умумий ўрта таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар ўз платформаларини ўзаро ҳамда Давлат тест марказининг АБИТУР махсус дастурига интеграциясини амалга ошириши;
  • хорижий таълим муассасаларини тамомлаган, шунингдек, 2023 йилга қадар мулкчилик шаклидан қати назар умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг сўнгги 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи сифатида шаҳодатнома (аттестат)даги (диплом иловасидаги умумтаълим фанлари бўйича) баҳоларнинг ўртача кўрсаткичини қабул қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, қарор билан умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тасдиқланмоқда.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42