Янгиликлар - 16:52 · 03.02.2021

Урганч–Фарғона–Урганч йўналиши бўйича авиқатновлар бошланди

Урганч–Фарғона–Урганч йўналишида 2021 йилнинг 3 февралидан бошлаб авиқатновлар бошланди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Урганч–Фарғона–Урганч йўналишлари бўйича чипталар нархи 345 минг сўмдан бошланади. Авиақатновлар 11 февралдан бошлаб ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари Урганч–Фарғона–Урганч йўналишида мунтазам равишда амалга оширилади.

Аввалроқ Тошкент —Урганч—Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатнов амалга оширилиши ва Ўзбекистонда 15 августдан маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланиши хабар қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2020 йилнинг бошларида арзон тарифларда мамлакат ички парвозларини йўлга қўйиши лозим бўлган «Humo Air» давлат авиакомпанияси ташкил этилгани маълум қилинган.

Bugun — LIVE