Бухорода қурилиши битмаган кўп қаватли уйда газ портлади — видео
Бухоро шаҳрида 4 январь куни соат 17:50 атрофида саккиз қаватли бинонинг 3 қаватидада газ портлади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, янги қурилаётган бино Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасида жойлашган. Портлаш оқибатда икки нафар ишчига енгил тан жароҳати етган. Жабрланганлар шаҳар касалхонасига жойлаштирилган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган. Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойида иш олиб боришмоқда.
«Содир бўлган ҳолат ҳозирги вақтда вилоят ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича батафсил ахборот берилади», дейилади вилоуят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.