Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Шавкат Мирзиёев 5 февраль, жума куни Хайрулло Бозоровни Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқлади. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар берди.
Хабарга кўра, айни пайтда Фарғона шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев Хайрулло Бозоровни Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 25 cентябрь куни Фарғона вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва бош вазир Абдулла Арипов иштирокида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтган, унда ташкилий масала кўрилган. Йиғилиш давомида Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото