Ўзбекистонда сайёҳларга тезкор ёрдам кўрсатувчи Call-марказ ишга тушди
Ўзбекистонда сайёҳлар учун хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида Cаll-маркази ўз иш фаолиятини бошлади, унга 1173 қисқа рақами орқали мурожаат қилиш мумкин. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Cаll-марказнинг асосий вазифаси сайёҳларнинг мурожаатларини телефон орқали қабул қилиш ва ички ишлар органлари ваколати доирасида уларга тезкорлик билан зарурий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Cаll-марказ Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ИИБлари хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари навбатчилик қисмлари билан боғланган.
Кўрсатилган рақамга республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқ қилиш мумкин. Шунингдек, Cаll-марказнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин мулоқот қила оладиган малакали мутахассислари дам олиш кунларисиз тун-у кун фаолият кўрсатади.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда саноат туризми ривожлантирилади. Сайёҳларга олтин конларидаги портлатиш жараёни кўрсатилади
- Ўзбекистонга бир йилда қанча турист ташриф буюргани маълум қилинди
- Туркистон—Тошкент тезюрар поезди йўлга қўйилади
Аввалроқ Туристларга хизмат кўрсатувчи корхоналарни сертификатлаш ихтиёрий бўлиши хабар қилинган эди.