Ўзбекистонда вакцина олган кўнгилли фуқаронинг саломатлиги суғурталанганми? Вазирлик жавоб берди

Ўзбекистонда тадқиқот давомида вакциналанган кўнгилли фуқаронинг соғлигида ножўя ўзгаришлар кузатилса, унинг саломатлигини тиклашга сарфланган харажатлар тўлиқ қопланади ёки унга бепул тиббий хизматлар кўрсатилади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, клиник тадқиқот давом этаётган пайтда хоҳ биринчи ёки иккинчи доза бўлсин, фуқарода оғир ножўя ўзгаришлар кузатилаётган бўлса, улар кўрсатмага биноан шифохонага ётқизилади ҳамда даволаш муолажалари тўлиқ қопланади.

Маълумот учун, 4 февраль ҳолатига кўра Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши «ZF 2001» вакцинаси синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар 13 813 нафарни ташкил этган, яъни шунча одам тадқиқотда иштирок этиш истагини билдириб, улардан ҳозирча фақат 6337 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 998 нафари вакцинанинг 2-дозаси билан эмланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Инновацион ривожланиш вазири вирусга қарши эмланганидан сўнг антитананинг ҳосил бўлгани ҳақида маълум қилган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда