Қашқадарёда зовурдан жасад топилди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 6 февраль, шанба куни зовурдан жасад топилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Чўмич маҳалласининг ички томонидан оқиб ўтувчи зовурда жасад борлиги ҳақида Ички ишлар бошқармасига ҳабар келиб тушган. Ўрганишлар натижасида жасад Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Ж.С.га тегишли эканлиги аниқланган.
Воқеа жойига тергов тезкор гуруҳи чиқарилган ҳамда ҳозирги вақтда терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, хабарда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинган.
Aввалроқ Асакада эрини ўлдириш учун 50 минг долларга одам ёллаган аёл қайта қамоққа олингани ва Тошкентдаги «Дўстлик» бозори автотураргоҳидан 43 ёшли эркакнинг жасади топилгани хабар қилинган эди.