Наманганда оммавий муштлашувда бир киши вафот этди
Айни пайтда жиноят иши бўйича айбланаётган барча шахслар қамоққа олинган
Наманган вилояти Учқўрғон туманида содир бўлган оммавий мустлашувда 1 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Bu kun» дастурида хабар берилди.
Унга кўра, воқеа 2021 йил 20 январь куни соат тахминан 19:30 ларда Учқўрғон тумани Фарғона маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Туманнинг турли маҳаллаларида яшовчи 18–19 ёшли йигитлар ўртасида жанжал келиб чиққан. Таъкидланишича, йигитларнинг барчаси пичоқ ва тиғли буюмлар билан қуролланган, айримларида эса таёқлар бўлган.
Йигитлардан бири пичоқдан олган жароҳати оқибатида шифохонада вафот этгани маълум қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Айни пайтда жиноят иши бўйича айбланаётган барча шахслар қамоққа олинган.
Мавзуга доир: Сирдарёда 16 ёшли мактаб ўқувчиси ўзини осиб ўлдирди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда зовурдан жасад топилгани ҳамда Қашқадарёда ука уйига девордан ошиб кирган опасининг йигитини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилган.