Сирдарёда 16 ёшли мактаб ўқувчиси ўзини осиб ўлдирди
Сирдарё вилояти Сардоба туманида 5 февраль куни 2005 йилда туғилган мактаб ўқувчиси ўзини осиб ўлдирди. Bилоят прокуратураси бу хабарни тасдиқлади.
Хабарга кўра, воқеа 5 февраль, жума куни тахминан соат 21:00 атрофида Сардоба тумани Наврўз маҳалласида содир бўлган. Мазкур маҳаллада яшаган, 2005 йилда туғилган 12-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Р.З. яшаш хонадонида арқон билан бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Сардоба туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: Андижонда 83 ёшли фуқаро юк машинаси тагида қолиб, ҳалок бўлди — видео
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда зовурдан жасад топилгани ҳамда Қашқадарёда ука уйига девордан ошиб кирган опасининг йигитини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилган.